Қурилиш саноатида кенг қўлланилади
  • 18 Февраль 2015

Қурилиш саноатида кенг қўлланилади

Ўзбекистон туманидаги “Азия эксален” қўшма корхонасида қурилиш саноатида кенг қўлланиладиган электродлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Эътиборлиси, туманда илк бор ўзлаштирилган ушбу маҳсулот сифати ва фойдаланишда қулайлиги билан бунёдкорлик соҳасида фаолият юритувчи жамоаларга маъқул келмоқда. Мазкур лойиҳа рўёби учун хорижлик сармоядорлар томонидан 200 минг АҚШ доллари ҳажмида инвестиция киритилди.
— Ҳудудимиз қурилиш хом ашёларига бой, — дейди жамоа раҳбари Х. Абдуллаев. — Шунинг учун ҳам бу соҳа туманимизда жадал ривожланаяпти. Корхона ишга тушиши билан 20 кишининг доимий бандлиги таъминланди.

Набижон СОБИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn