Тежамкорлик тўрт баробар юқори
  • 18 Февраль 2015

Тежамкорлик тўрт баробар юқори

Маълумки, қишлоқ хўжалиги экинларини зараркунандалардан ҳимоя қилишда биологик усул — трихограмма, олтинкўз ва бракон ҳашаротларидан кенг фойдаланилади.

Бироқ уни етказиб бериш соҳа ходимларидан кўп меҳнат ва катта миқдорда маблағ талаб қиларди. Яқинда Оролбўйида бу борада янги усул амалиётга татбиқ этилгач, сарф-харажатларни тўрт баробар қисқартириш имконияти юзага келди.
— Илгари мазкур фойдали ҳашаротлар иситилган оддий хоналарда парвариш қилинарди, — дейди Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликларни ҳимоя қилиш маркази раҳбари Отабек Давлетов. — Эндиликда эса биомаҳсулотларни махсус шкафларда етиштириш йўлга қўйилди. Бу усул бир қатор афзалликларга эга. Хусусан, у иссиқликни тежайди. Қолаверса, барча жараён компьютер ёрдамида назорат қилиб борилади. Ҳозирги кунда минтақадаги мавжуд 65 та биолабораториянинг 15 тасида ушбу инновацион усул жорий этилган.

Ҳидоят АҲМЕДОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn