Соғлом рақобат самараси
  • 18 Февраль 2015

Соғлом рақобат самараси

Мамлакатимизда трикотаж маҳсулотлари тайёрловчи субъектлар сони кўпайиши билан улар ўртасида соғлом рақобат муҳити ҳам шаклланаяпти.

Ўтган йили мазкур йўналишда корхона ташкил қилган пискентлик тадбиркор Бахтиёр Мираҳмедов масаланинг ана шу жиҳатига эътибор қаратди. Талаб ва таклифни пухта ўрганган ишбилармон саноат корхоналари, шунингдек, кўп минг сонли кончилар, металлурглар учун ташқи таъсирларга чидамли махсус коржомалар тикишни йўлга қўйди.
Асосан ёшлардан иборат чеварлар жамоасининг янгича дизайн ва андозадаги ишчи либослари саноатчиларга маъқул бўлмоқда. Яқинда чеварлар мушкулини янада осон қилиш ва иш суръатини ошириш учун 175 минг АҚШ долларилик сармоя ҳисобига хориждан янги туркумдаги тикиш-бичиш дастгоҳлари келтирилди.
Таъкидлаш жоизки, 2013 — 2015 йилларда Тошкент вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш дастури доирасида Пискент туманида 2 миллион 742 минг долларлик 12 та инвестиция лойиҳаси рўёбга чиқарилди.

Ғайрат ШЕРАЛИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn