Тежамкорлик самараси
  • 12 Февраль 2015

Тежамкорлик самараси

Пискент туманида фаолият бошлаган “Комфорт нур давр” масъулияти чекланган жамиятига 40 киши ишга қабул қилинди. Лойиҳа қиймати 425 минг АҚШ долларига тенг бўлган мазкур кичик бизнес субъектида айни пайтда деворбоп қурилиш материаллари тайёрланмоқда.

Корхона цехларига ўрнатилган тежамкор печлар ҳамда зичловчи агрегатлар маҳсулот сифати ва харидоргирлигини таъминлашда муҳим омил бўлаяпти.
Саноат тармоқлари изчил кенгайиб бораётган туманда ўтган йили 5 та янги корхона иш бошлаши билан 485 кишининг бандлиги таъминланди.

Ғайрат ШЕРАЛИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn