Сифати буюртмачиларга маъқул
  • 06 Февраль 2015

Сифати буюртмачиларга маъқул

Шуманай туманилик тадбиркор Руслан Жарилқасинов ташкил этган “Инвест сервис-Шуманай” масъулияти чекланган жамиятида тайёрланган дастлабки маҳсулотга Қўнғирот сода заводи харидор бўлди.

Гап шундаки, тумандаги “Шуманай” овул фуқаролар йиғини ҳудудида бўш ётган бино таъмирланиб, хориждан замонавий ускуна келтирилиб ўрнатилди. Пировардида бу ерда йилига 3 миллион дона полипропилен қоп ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
— Ушбу лойиҳа рўёбига 134 минг АҚШ доллари миқдорида сармоя йўналтирдик, — дейди Р. Жарилқасинов. — Шу билан бирга, 20 нафар маҳаллий йигит-қизни иш билан таъминладик. Қувонарлиси, етказиб бераётган маҳсулотларимиз сифатидан буюртмачиларимиз мамнун бўлмоқда.

Ҳидоят АҲМЕДОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn