Устахона ўрнида корхона
  • 06 Февраль 2015

Устахона ўрнида корхона

Ёш оила соҳиблари Фотима ва Нурмуҳаммад Эшқуловларга меҳмонхона мебеллари тўплами маъқул келди. Маҳсулот ёрлиғидаги ёзувлардан бу жиҳозлар Зангиота туманидаги “Meduza star” масъулияти чекланган жамиятида ишлаб чиқарилганини билишгач, қизиқишлари янада ортди.

Мазкур корхона раҳбари Абдумалик Набиев ишни дастлаб оддий дурадгорлик устахонасида рўзғорбоп буюмлар ясашдан бошлаган эди. Айни пайтда у бошчилик қилаётган жамоада 10 дан ортиқ ишчилар меҳнат қилмоқда. Тайёрланаётган мебеллар сифати ва дизайни хорижникидан қолишмайди.
Яқинда корхонага янги туркумдаги мебелсозлик ускуналари келтирилиб ўрнатилгач, ишлаб чиқариш жараёни енгиллашиб, маҳсулотлар сифати янада яхшиланди. Натижада замонавий услуб ва кўринишдаги ётоқхона ҳамда меҳмонхона мебеллари тайёрлаш ҳам ўзлаштирилди.
Таъкидлаш лозимки, айни пайтда Зангиота туманида худди шу каби кичик бизнес субъектлари сони 3 мингтадан ортди.

Ғайрат ШЕРАЛИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn