16 дақиқада 200 дона ширмойнон
  • 06 Февраль 2015

16 дақиқада 200 дона ширмойнон

“Ромитан савдо” масъулияти чекланган жамияти новвойхонасида 200 дона ширмойнон тайёрлаш учун 16 дақиқа кифоя қилмоқда.

— Хориждан 600 миллион сўмлик маблағ эвазига замонавий технологик линия харид қилганимиздан кейин нон ва нон  маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун кетадиган вақт деярли икки баравар қисқарди, — дейди корхона мутасаддиларидан бири Нодира Бозорова. — Иш тўлиқ автоматлаштирилган. Унни элашдан тортиб, зувалани тайёрлаш, ўлчаш, хуллас, барча юмушни “ақлли машина”нинг ўзи бажаради. Биз айни пайтда аҳоли дастурхонига 8 турдаги маҳсулотни тортиқ этаяпмиз.

Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn