Илғор технология харажатни камайтирди
  • 05 Февраль 2015

Илғор технология харажатни камайтирди

Оққўрғон туманидаги “Versal invest plus” масъулияти чекланган жамияти ҳудуддаги қурилиш объектларига темир-бетон маҳсулотлари етказиб бериш мақсадида ташкил этилган эди.

Бироқ асосий хом ашё — тош-шағалнинг қўшни туманлардан келтирилиши сарф-харажатларнинг ошиши ва иш унумдорлиги пасайишига олиб келаётганди.
Яқинда бу муаммога барҳам берилди. Таъсисчиларнинг 450 минг АҚШ долларилик сармояси ҳисобидан корхонага хориждан тош майдаловчи замонавий тегирмон келтириб ўрнатилди. Унинг ёрдамида соатига 60 тонна шағал тайёрланмоқда. Диққатга сазовор яна бир жиҳати, мазкур илғор ускуна ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари ва энергия ресурсларини тежаш имконини  бераётир.
Ушбу модернизациялаш лойиҳаси натижасида бу ерда ишлаб чиқариш самарадорлиги ортди, шунингдек, 10 та қўшимча иш ўрни яратилди.

Fайрат ШЕРАЛИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn