Меҳнат ярмаркаси
  • 05 Февраль 2015

Меҳнат ярмаркаси

Наманган шаҳрида бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди. 150 нафарга яқин ёшлар қатнашган мазкур тадбирда шаҳар прокуратураси ҳамда Бандликка кўмаклашувчи ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази ходимлари томонидан меҳнат қонунчилиги, жорий этилган имтиёз ҳамда кафолатлар, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари билан тузиладиган уч томонлама шартноманинг афзаллиги, уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш масалалари хусусида атрофлича сўз юритилди.

Ярмаркада 36 та корхона, ташкилот ва муассаса мавжуд 331 бўш иш ўрнини таклиф этди. Пировардида 107 кишига ишга йўлланма берилди. Шунингдек, касб-ҳунар коллежларини битираётган 58 нафар йигит-қиз уч томонлама шартнома имзолашга муваффақ бўлди.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn