Касаначилик асосида фаолият юритади
  • 31 Январь 2015

Касаначилик асосида фаолият юритади

Нишон туманидаги “Таллимаржон” иссиқлик электр станцияси жамоаси аҳоли бандлигини таъминлаш йўлида эзгу ташаббус билан чиқди. Яъни корхона қошида касаначилик асосида фаолият юритадиган тикувчилик фабрикаси ишга туширилди. Ҳозир бу ерга жалб этилган кам таъминланган оилалар бекалари томонидан махсус иш кийимлари, спорт ҳамда тиббиёт ходимлари либослари тайёрланмоқда.

— Касаначилик негизида ишлаётган ўттиз нафар хотин-қизнинг манфаатлари ҳуқуқий жиҳатдан кафолатланган, — дейди цех бошлиғи Матлуба Амирова. — Жамоамиз саъй-ҳаракати билан якунланган йилда қарийб 300 миллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқардик.

Аҳад МУҲАММАДИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn