Маҳсулот тури кўпайди
  • 31 Январь 2015

Маҳсулот тури кўпайди

Сирдарё туманидаги “Темур мед фарм” масъулияти чекланган жамиятида инфузион эритмалар ишлаб чиқариш ҳажми ва тури йил сайин кўпайиб бормоқда. Хусусан, ўтган йили бу ерда яна иккита ана шундай дори-дармон воситаси тайёрлаш ўзлаштирилди.

Эътиборлиси, жамият доришунослари “Флуконазал” инфузион эритмасини мамлакатимиздаги турдош корхоналар ичида биринчилардан бўлиб ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Шунингдек, жамиятда “Офлоксацин” деб номланувчи антибиотик тайёрлаш  ҳам маҳаллийлаштирилди.
— Янги маҳсулотларимиз жаҳон фармацевтика стандартларига тўлиқ жавоб беради, — дейди жамиятнинг сифат бўйича мутахассиси Шавкат Зияев. — Қолаверса, дори воситаларимизнинг хорижда ишлаб чиқарилган турдошларига нисбатан самарадорлиги юқори. Буни тегишли тажриба ва синовлар асосида мутахассислар ҳам эътироф этишмоқда.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn