Тадбиркор 100 та иш ўрни яратди
  • 31 Январь 2015

Тадбиркор 100 та иш ўрни яратди

Шеробод туманидаги “Зараутсой қурилиш” масъулияти чекланган жамиятида  2014 йилда бир йўла учта истиқболли лойиҳа амалга оширилди.

Хусусан, бўш турган бино қайта реконструкция қилиниб, бу ерда хориж технологияси асосида кунига 70 минг донагача пишиқ ғишт тайёрлаш йўлга қўйилди. Лойиҳа рўёби учун банкнинг 200 миллион сўмлик кредити йўналтирилди.
— Шунингдек, чет эллик ҳамкорлар кўмагида қоғоз тайёрлашга мўлжалланган янги технологик линияни ишга туширдик, — дейди жамият раҳбари Бахтиёр Болтаев. — Шу мақсадда 1 миллион АҚШ долларилик сармоя сарфланди. Қолаверса, томёпқич ишлаб чиқаришни ҳам ўзлаштирдик. Пировардида 100 дан зиёд кишининг бандлиги таъминланди.

Нормурод ТЕМИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn