Қандолатчилар учун зарур хом ашё
  • 31 Январь 2015

Қандолатчилар учун зарур хом ашё

Гулистон шаҳридаги “Меридиан ҳамкор савдо” хусусий корхонаси томонидан крахмал ишлаб чиқариш йўлга қўйилгач, қандолатчилар ушбу компонентни хорижникига нисбатан 40 фоиз арзон нархда олиш имкониятига эга бўлишди.

Бунда, албатта, хом ашё сифатида маҳаллий фермер хўжаликлари ва аҳоли томорқасида етиштирилаётган маккажўхори донидан фойдаланилаётгани муҳим аҳамият касб этаяпти.
— Ушбу қайта ишлаш жараёнини йўлга қўйиш учун 800 миллион сўмлик сармоя сарфладик, — дейди корхона раҳбари Маҳмуд Нормуродов. — Ҳозир кунига бир тоннадан зиёд крахмал тайёрлаб, асосан, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга етказиб бераяпмиз.  
Мутахассисларнинг фикрича, қандолат маҳсулотларининг 70 фоизини ташкил этувчи мальтоза крахмали инсон саломатлиги учун жуда фойдали. Хусусан, у шакар қўшилмаган ҳолда ҳам ширинликнинг хуштаъм бўлишини таъминлайди. Бу қандли диабет хасталигини даволашда ҳам яхши самара беради.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn