Электровелосипедларга қизиқиш ортмоқда
  • 24 Январь 2015

Электровелосипедларга қизиқиш ортмоқда

Икки йилдан буён Норин туманида фаолият кўрсатаётган “Norin mechanical plant” масъулияти чекланган жамиятида катталар ва болалар учун велосипедлар ишлаб чиқарилмоқда.

Қувватлар жадаллик билан ўзлаштирилиши туфайли ўтган даврда корхонада 10 минг 421 механик ҳаракат воситаси тайёрлашга эришилди.
Айтиш керакки, бу ерда фаолиятнинг дастлабки кунлариданоқ ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Чунончи, илгари бутловчи қисмларнинг деярли барчаси хориждан келтирилган бўлса, эндиликда уларнинг бир қисмини шу ернинг ўзида тайёрлаш йўлга қўйилди.
— Ўтган йили ихчам электровелосипедлар ҳам ишлаб чиқара бошладик, — дейди корхона раҳбари Баҳодир Жўраев. — Экологик жиҳатдан безарар бўлган бу маҳсулот харидорларга жуда маъқул келмоқда.
Корхонанинг 81 кишилик жамоаси янги йилни ўзгача ғайрат билан бошлади. Унинг устувор вазифалари сирасидан маҳаллийлаштириш тадбирларини изчил давом эттириш ва экспортни йўлга қўйиш масалалари ҳам ўрин олган.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn