Мавсумбоп кийимлар — экспортга
  • 23 Январь 2015

Мавсумбоп кийимлар — экспортга

Зарафшон шаҳридаги “Велан” қўшма корхонасида қўй ва туя жунидан тайёрланаётган қишки кийим-кечаклар бежиримлиги ҳамда саломатлик учун фойдалилиги билан ажралиб туради.

Шу боис “Велан” ёрлиғи остида савдога чиқарилаётган маҳсулотларга нафақат ички, балки ташқи бозорда ҳам талаб ортмоқда. Хусусан, туя жунидан тайёрланган белбоғлар, айниқса, хорижликларга манзур бўлаётир.
— 2014 йилда 300 миллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқаришга эришдик, — дейди қўшма корхона раҳбари Зинаида Дементьева. — Унинг бир қисми қўшни мамлакатларга экспорт қилинди. Айни пайтда фаолиятимизни кенгайтириш юзасидан изланишлар олиб бораяпмиз. Шу мақсадда 100 минг АҚШ долларилик технологик ускуналарни келтириб, ишга тушириш ҳаракатидамиз.

Азамат ЗАРИПОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn