Саноат усулида парваришланади
  • 23 Январь 2015

Саноат усулида парваришланади

“Хива парранда” масъулияти чекланган жамиятида 552 минг евро миқдоридаги сармоя эвазига кенг кўламли модернизациялаш тадбирлари амалга оширилди.

Бу ерда Германиянинг энг сўнгги русумдаги технологияси ўзлаштирилиши ҳисобига паррандачилик маҳсулотлари етиштириш икки баробар оширилди. Шу билан бирга, ишлаб чиқариш сарф-харажатлари ҳам камайди. Ҳозир жамиятда 110 мингта товуқ парваришланмоқда. Муҳими, ишчилар сони 35 нафарга етди.
Айни пайтда Хоразм вилоятида паррандачиликка ихтисослаштирилган 120 дан ортиқ хўжаликлар фаолият кўрсатаяпти.

Ойбек РАҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn