Модернизация шарофати
  • 23 Январь 2015

Модернизация шарофати

Денов туманидаги “Денов босмахонаси” масъулияти чекланган жамиятидаги матбаа ускуналари анча эскириб қолгани туфайли маҳаллий газеталар қўшни вилоят босмахоналарида чоп этиб келинарди.

Айни пайтда манзилли дастур доирасида корхонада қиймати 273 минг АҚШ долларилик лойиҳа амалга оширилиб, Германия ва Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган энг замонавий ускуналар келтирилди.
— Вилоятимиздаги кўплаб газеталар ушбу замонавий машина ёрдамида, тўрт хил рангда босилаяпти, — дейди жамият раҳбари Муҳаммади Жўраев. — Олдинги “Доминант” ускунаси ёрдамида соатига 4 минг дона газета нашр этилган бўлса, янги дастгоҳларнинг иш қуввати ундан тўрт баравар юқори ва тежамкор. Шунингдек, унинг ёрдамида юзлаб турдаги иш қоғозлари ҳамда барча матбаа маҳсулотларини сифатли тайёрлаш имконияти мавжуд.

Нормурод ТЕМИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn