Технологик жараён автоматлаштирилди
Версия для печати
  • 22 Январь 2015

Технологик жараён автоматлаштирилди

Зарафшон шаҳридаги “Нафис реал март” масъулияти чекланган жамиятида ўтган йили 290 миллион сўмлик сармоя эвазига хориждан замонавий технология келтириб ўрнатилди. Пировардида бу ерда 20  турдаги мебель жиҳозлари тайёрлаш ўзлаштирилди.

— Илгари цехимизда ишлаб чиқариш жараёни қўлда бажариларди, — дейди корхона мутасаддиларидан бири Холмурод Ҳаннонов. — Ҳозир эса барча юмуш компьютерлаштирилган дастгоҳлар ёрдамида амалга оширилаяпти. Маҳсулотимиз сифати ҳам тубдан яхшиланди.
Эътиборлиси, мазкур тадбиркорлик субъекти томонидан 2014 йили истеъмол бозорига жами 400 миллион сўмлик мебель жиҳозлари чиқарилди.

Азамат ЗАРИПОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn