Импорт ўрнини босади
  • 22 Январь 2015

Импорт ўрнини босади

Қарши шаҳридаги “Фазлиддин келажак савдо” масъулияти чекланган жамиятида пойабзал ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. Энг муҳими, технологик жараёнда тўлиқ маҳаллий хом ашёдан фойдаланилмоқда.

— Маҳсулотларимиз, асосан, ички бозорга чиқарилаяпти, — дейди жамият раҳбари Фазлиддин Муртозов. — Ҳозир хорижнинг илғор дастгоҳлари ёрдамида ойига минг жуфт оёқ кийими тайёрлаяпмиз. Ишлаб  чиқариш ҳажмини кенгайтириш мақсадида жорий йилда қўшимча 100 минг АҚШ долларилик янги линия сотиб олиб, мазкур кўрсаткични икки баробар оширишни мўлжаллаб турибмиз. Қолаверса, бу орқали яна 20 та иш ўрни яратилади.

Аҳад МУҲАММАДИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn