Қўшма корхонанинг йирик лойиҳаси
  • 22 Январь 2015

Қўшма корхонанинг йирик лойиҳаси

Марғилон шаҳридаги “Экспо коллор прин текс” қўшма корхонаси илгари фақат ипак хом ашёсини қайта ишлаш ва матоларни бўяш билан шуғулланарди. Яқинда ушбу корхонага 6 миллион евролик инвестиция киритилиши эвазига йилига 3600 тонна пахта толасидан калава ип тайёрлаш йўлга қўйилди.

Шу билан бирга, 300 та иш ўрни яратилди.
Айни пайтда “Экспо коллор прин текс” дунёга машҳур “Rieter” (Швейцария), “Savio” (Италия) каби тўқимачилик компанияларининг технологик линиялари билан жиҳозланган бўлиб, бу ерда тайёрланаётган маҳсулотнинг 80 фоизи экспортга йўналтирилмоқда. Хусусан, корхона жамоаси қисқа муддатда бир миллиард сўмга яқин калава ип ишлаб чиқарди.
Жорий йилда бу ерда лойиҳанинг иккинчи босқичини амалга ошириш режалаштирилган. Ушбу мақсад учун 15 миллиард сўмлик сармоя ўзлаштирилиши ва 200 га яқин иш ўринлари яратилиши кўзда тутилмоқда.

Набижон СОБИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn