Ўттиз йил фойдаланиш мумкин
  • 22 Январь 2015

Ўттиз йил фойдаланиш мумкин

Қўшкўпир туманидаги Янгилик қишлоғида диодли лампалар ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган “Қўшкўпир агро инвест” масъулияти чекланган жамияти ташкил этилди.

Лойиҳа қиймати 2 миллиард сўмдан ортиқ бўлган ушбу корхонада йилига бир миллион дона тежамкор ёритқич тайёрлаш имкони мавжуд. Бу ерда қисқа муддатда қуввати 3 Втдан 12 Втгача бўлган 100 миллион сўмлик замонавий чироқлар ишлаб чиқарилиб, истеъмолчиларга етказиб берилди.
Айтиш жоизки, корхонада илғор технологиялар асосида тайёрланаётган диодли лампалар анъанавий ёритқичларга нисбатан 20 баробар кам энергия сарфлайди. Қолаверса, улардан 30 йилгача фойдаланиш мумкин.

Ойбек РАҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn