Йўл қурилиши учун хом ашё
  • 22 Январь 2015

Йўл қурилиши учун хом ашё

Одатда полиэтилен қоп ва пакетлар бир марта фойдаланилганидан сўнг ташлаб юборилади. Бироқ мутахассислар фикрича, у тупроқ остида ҳам 200 йилгача чиримайди, ёқиб юборилганда эса ҳавога кўплаб заҳарли моддалар тарқалади.

Қорақалпоғистонлик олимлар ушбу чиқиндидан самарали фойдаланиш йўлини топишди.
— Мазкур иккиламчи хом ашё асфальт таркибига қўшилса, унинг мустаҳкамлиги янада ортади, — дейди техника фанлари номзоди Иззат Айимбетов. — Шу орқали йўл қурилишидаги асосий материал — битумни тежаш имкони туғилади. Бундан ташқари, ушбу лойиҳа ҳаётга татбиқ этилгач, атроф-муҳит мусаффолиги ҳам таъминланади. Ана шу инновацион ғоя лаборатория шароитида синовдан муваффақиятли ўтди.

Ҳидоят АҲМЕДОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Уч баробар ўсиш Ўттиз йил фойдаланиш мумкин »