Уч баробар ўсиш
  • 22 Январь 2015

Уч баробар ўсиш

Янгиер шаҳридаги “Махсус полимер монтаж” хусусий корхонасида кейинги йилларда полимер қувурлар ишлаб чиқариш ҳажми уч баробар кўпайди. Яъни 2012 йилда бу ерда 189 миллион сўмлик маҳсулот тайёрланган бўлса, ўтган йили мазкур кўрсаткич 658 миллион сўмликка етди.

Албатта, бунда ишлаб чиқарилаётган қувурларнинг юқори босимга чидамлилиги муҳим омил бўлмоқда. Шунингдек, у металл турдошларига нисбатан енгиллиги, қурилиш-монтаж ишларида фойдаланиш учун қулайлиги билан бинокорларга маъқул келаяпти. Ўз навбатида, бу афзалликлар қурилиш таннархининг арзон бўлишини ҳам таъминлаётир. Энг муҳими, полимер маҳсулотлар узоқ йиллар давомида яроқлилигини йўқотмайди.
— Қувурларимиз газ ва сув тармоқларига мўлжалланган, — дейди корхона раҳбари Абдурашид Зиёев. — Уларни тайёрлашда  белгиланган талабларга тўла жавоб берадиган хом ашёдан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратаяпмиз. Ишлаб чиқариш эса илғор технологиялар асосида ташкил этилмоқда.
Айни чоғда корхонада турли ҳажмдаги 11 хил полимер қувурлар тайёрланаяпти.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn