Сервис соҳаси учун инновацион дастур
  • 21 Январь 2015

Сервис соҳаси учун инновацион дастур

Тошкент ахборот технологиялари университетининг Нукус филиали талабаси Бахберген Нуримбетов ишлаб чиққан “iMenu” дастури сервис соҳаси вакиллари фаолиятида асқатиши мумкин.

Зеро, у умумий овқатланиш жойларида таомларга буюртма бериш ва ҳисоб-китоб ишларини автоматлаштиришга шароит туғдириши билан аҳамиятлидир.
— Янги дастур жорий этилгач, хоҳлаган жойда, масалан, уйда ўтириб ҳам ресторан ёки бошқа умумий овқатланиш нуқталарига буюртма берса бўлади, — дейди Б. Нуримбетов. — У овқатланиш жойларида хизмат кўрсатиш жараёнини тезлаштириб, мижозлар вақтини тежайди.
Айни пайтда дастурга кўплаб тадбиркорлар қизиқиш билдирмоқда.

Ҳидоят АҲМЕДОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn