Кўмир кукунидан сифатли ёқилғи
  • 21 Январь 2015

Кўмир кукунидан сифатли ёқилғи

Миришкор туманидаги “Жейнов чорвадори” масъулияти чекланган жамияти жамоаси янги лойиҳани амалга оширди.

— Хорижнинг замонавий технологияси ёрдамида кўмир қолдиғидан брикет тайёрлашни йўлга қўйдик, — дейди жамият раҳбари Омонилло Саидов. — Мазкур жараёнда кўмир кукунига 4-5 хилдаги органик бирикмалар қўшилади. Бу эса ёқилғи сифатини янада оширади. Ҳозир кунига бир тоннадан ортиқ ана шундай маҳсулотни арзон нархда ички бозорга чиқараяпмиз.
Таъкидлаш жоизки, якунланган йилда ҳудудий дастур асосида туман тадбиркорлари томонидан 7 та корхона қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Аҳад МУҲАММАДИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn