Ҳосилдорликни оширади
  • 21 Январь 2015

Ҳосилдорликни оширади

Навоий вилоятидаги “Электрокимёзавод” қўшма корхонаси Марказий Осиёда ягона ҳисобланади. Бу ерда ўсимликларни ҳимоя қилувчи кимёвий дори воситалари ишлаб чиқарилади. 2014 йилда корхона жамоаси томонидан қарийб 20 миллиард сўмлик маҳсулот тайёрланди.

Яқинда “Электрокимёзавод”да кальций селитра эритмаси ишлаб чиқариш ҳам ўзлаштирилди.
— Лойиҳани амалга оширишда ўзимизнинг муҳандис-технологларнинг тажрибасига таяндик, — дейди корхона мутасаддиларидан бири Анвар Исломов. — Ушбу кимёвий маҳсулот суюқ кўринишда бўлиб, қишлоқ хўжалигида ўсимликларни барги орқали озиқлантиришда фойдаланилади. У ўсимликни қувватлантириш билан бирга, тупроқ таркибидаги тузни ҳам камайтириш хусусиятига эга.
Ҳозир иссиқхоналарда етиштирилаётган сабзавот маҳсулотларининг ҳосилдорлигини оширишда ушбу эритма жуда қўл келмоқда.

Азамат ЗАРИПОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn