Буюртма муддатида уддаланди
  • 20 Январь 2015

Буюртма муддатида уддаланди

Бухоро шаҳридаги “Ёдгора Зар” хусусий корхонаси ўзининг навбатдаги харидорини электрон савдолар орқали топди. Корхона “Нефтгазқурилиштаъмир” ташкилотига ишчиларга мўлжалланган махсус кийимлар етказиб берди. Бу ўттиз миллион сўм даромад келтирди.

— Электрон савдолар ҳамда халқаро кўргазмаларда фаол иштирок этишимиз бизга мижозлар сонини ошириш имконини бермоқда, — дейди мазкур корхона раҳбари Нишон Аитов. — Бу, ўз навбатида, фаолиятимизни кенгайтиришни тақозо этмоқда. Яқинда банк томонидан ажратилган 200 миллион сўм миқдоридаги кредит эвазига бир неча вазифани бажара оладиган замонавий дастгоҳ харид қилдик. Айни чоғда буюртмачиларимизга умумий қиймати эллик миллион  сўмлик маҳсулотни етказиб бериш ҳаракатидамиз.

Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn