Замонавий технология афзаллиги
  • 20 Январь 2015

Замонавий технология афзаллиги

Денов туманидаги “Зулайҳобону Ибрагимовна” хусусий корхонасида қандолат маҳсулотлари тайёрловчи замонавий технологик линия ишга туширилди.

— Банкнинг 320 миллион сўмлик кредити эвазига Италиядан келтирилган ушбу ускуналар қатор афзалликларга эга, — дейди тадбиркор Райҳона Қурбонова. — Хусусан, белгиланган меъёрдаги қўшимчалар солинмаса, у автоматик тарзда тўхтайди. Яъни сифат кўрсаткичлари доимо назоратда. Шунингдек, бир неча турдаги қандолат тайёрлаш усуллари ҳам компьютер хотирасига киритилган.
Таъкидлаш керакки, 20 киши меҳнат қилаётган корхонада айни пайтда саккиз турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда.

Нормурод ТЕМИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn