Ёш тадбиркорларга молиявий кўмак
  • 20 Январь 2015

Ёш тадбиркорларга молиявий кўмак

Ўтган йили Ҳазорасп педагогика ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежини битирган Юлдуз Қаландарова “Менинг бизнес ғоям” кўрик-танловининг вилоят босқичида фаол қатнашганди.

Унинг лойиҳаси юқори баҳоланиб, тадбиркорликни йўлга қўйиши учун 17 миллион 400 минг сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратилди. Мазкур сармояга тикув машиналари харид қилинди.
Юлдузнинг тикувчилик цехида тайёрланаётган турли бежирим кийим-кечаклар ички бозорда тобора харидоргир бўлиб бормоқда. Эътиборлиси, ушбу бизнес фаолиятининг йўлга қўйилиши натижасида ўнлаб хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди.
Айтиш жоизки, 2014 йилда Хоразмда тижорат банкларининг 12 миллиард 67 миллион сўмдан зиёд молиявий кўмаги эвазига 1439 нафар коллеж битирувчиси ўз бизнесини юрита бошлади.

Ойбек РАҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn