Ноанъанавий усулда қоғоз тайёрланаяпти
  • 20 Январь 2015

Ноанъанавий усулда қоғоз тайёрланаяпти

Қоғоз саноатида целлюлозанинг ўрни беқиёс. Бироқ Ер юзида “яшил бойлик”лар камайиб бораётгани инобатга олинса, бундай маҳсулотларни ишлаб чиқаришда муқобил манбалардан кенгроқ фойдаланиш муҳим саналади.

Яқинда Чиноз туманида фаолият бошлаган “Perfect paper” масъулияти чекланган жамияти жамоасининг шу йўналишдаги изланишлари эътиборга моликдир. Мазкур корхонада Хитойдан келтирилган замонавий технологик линиялар ёрдамида оддий сомондан қоғоз ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. Ўсимлик қолдиқлари бир неча мураккаб технологик жараёндан ўтиб, суюқ қотишмага, кейин эса оқ-сариқ тусдаги силлиқланган қоғозга айланади. Корхонани бундай илғор ускуналар билан жиҳозлашда тадбиркор Набижон Ҳожиев ўз молиявий имкониятларидан ташқари, хориж сармоясидан ҳам унумли фойдаланди.

Ғайрат ШЕРАЛИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn