Вақт ва харажат тежалади
  • 15 Январь 2015

Вақт ва харажат тежалади

Қуйи Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси қошидаги Қорақалпоғистон насос станциялари, энергетика ва алоқа бошқармаси тасарруфидаги 219 та насос станцияси Оролбўйининг шимолий туманлари экин майдонларини сув билан таъминлайди.

Бир-биридан узоқда жойлашган ушбу гидроқурилмалар фаолиятини назорат қилиш жамоа учун анча қийинчилик туғдирарди. Хусусан, ҳар ойда электр энергияси ҳисоботи учун кўрсаткичларни аниқлаш мақсадида станциялар жойлашган ҳудудларга бориб келишга тўғри келарди. Электр қуввати истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизими жорий этилгач, бундай оворагарчиликларга барҳам берилди. Шу билан бирга, сарф-харажат тежалишига ҳам эришилмоқда.

Ҳидоят АҲМЕДОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn