Ташқи таъсирларга чидамли
Версия для печати
  • 15 Январь 2015

Ташқи таъсирларга чидамли

“Ангрен қувур заводи” шуъба корхонаси мутахассислари ўтказган синов ва тажрибалар бу ерда тайёрланаётган мис қувурлар 100 даража совуқдан 250 даража иссиққача дош бера олишини тасдиқлади.

“Ангрен” махсус индустриал зонасида фаолият юритаётган мазкур хўжалик субъектида айни пайтда ташқи диаметри 4,76 миллиметрдан 29 миллиметргача бўлган юмшоқ, қаттиқ ва яримқаттиқ ҳолдаги мис қувурлар ишлаб чиқарилаётир. Юқори иссиқлик ўтказувчанлик хусусиятига эга бўлганлиги туфайли улардан сунъий иқлим ҳосил қилиш, ҳаво ҳарорати ва намлигини сақлаш, шунингдек, музлатиш тизимларида кенг фойдаланилади. Маҳсулот сифатини назорат қилиш учун корхона қошида синов лабораторияси ҳам ташкил этилган бўлиб, у дунёнинг етакчи компаниялари асбоб-ускуналари билан жиҳозланган. Ангрен мис қувурлари TS 00193350-006:2014 халқаро стандартига тўла мувофиқ келиши уларга хориж бозорларидан ҳам буюртмалар кўпайишида асосий омил бўлмоқда.
Айни пайтда заводнинг 200 кишилик меҳнат жамоаси саъй-ҳаракати билан маҳсулотларнинг 85 фоизи экспортга чиқарилмоқда.

Ғайрат ШЕРАЛИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn