Энди ўзимизда ҳам тайёрланмоқда
  • 15 Январь 2015

Энди ўзимизда ҳам тайёрланмоқда

Якунланган йилда Наманган вилоятида биргина енгил саноат йўналишида 128 та лойиҳа амалга оширилиб, 3831 иш ўрни яратилди.

2014 йилнинг сўнгги чорагида иш бошлаган “Button fashion design” масъулияти чекланган жамияти ҳам ана шундай лойиҳалардан биридир. Бу ерда кийим-кечаклар учун тугмалар тайёрлаш йўлга қўйилди. Айтиш керакки, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган тикувчилик корхоналари бундай маҳсулотни яқин вақтгача хориждан олишарди. Маҳаллийлаштириш дастури асосида рўёбга чиқарилган ушбу лойиҳа ижроси учун 755 миллион сўм сармоя йўналтирилди.
Эндигина фаолият бошлаган тадбиркорлик субъекти ҳозиргача буюртмачиларга 50 миллион сўмликдан ортиқ маҳсулот етказиб беришга улгурди.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn