Кўп тармоқли фаолият
  • 14 Январь 2015

Кўп тармоқли фаолият

Сирдарё вилоятидаги қишлоқ хўжалиги техника воситаларини таъмирлаш ҳамда турли эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган “Гулистон мотор” масъулияти чекланган жамиятида хориждан келтирилган “Логон” русумли замонавий экскаваторларни созлаш йўлга қўйилди.

Эътиборлиси, бунга янги ускуналар сотиб олинмаган ҳолда, яъни мавжудларига жамият муҳандислари томонидан киритилган техник ўзгартишлар натижасида эришилди.
Бинобарин, ана шундай изланишлар туфайли мазкур жамият фаолияти йил сайин кенгайиб бормоқда. Хусусан, сўнгги йилларда бу ерда ирригация-мелиорация тизими учун ҳам турли мосламалар тайёрлаш ўзлаштирилди.
— Банкнинг 100 миллион сўмлик кредити эвазига мих ишлаб чиқариш цехини ташкил қилганмиз, — дейди жамият раҳбари Шуҳрат Маматов. — Унда кунига бир тоннадан зиёд барча ўлчамдаги михларни ишлаб чиқараяпмиз. Қувонарлиси, ушбу маҳсулотимизнинг харидорлари кўп. Ундан вилоятимиздаги намунали уй-жойлар қурилишида ҳам кенг фойдаланилаяпти. Шунингдек, корхонамизда пардозлаш ишларида қўлланиладиган қурилиш ашёлари ҳам тайёрланмоқда. Эндиликда лок-бўёқ ишлаб чиқариш борасида изланишлар олиб бораяпмиз.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn