Самарадорлик ортади
  • 14 Январь 2015

Самарадорлик ортади

Қамаши туманидаги “Қиллисой” коллектори ва “Қўнғир” насос станциясида амалга оширилган реконструкция ишларидан сўнг кучли шўрланган ҳамда сизот сувлари кўтарилган 670 гектар экин майдонининг мелиоратив ҳолати яхшиланадиган бўлди.

Сув ресурсларидан самарали фойдаланишга қаратилган ҳудудий дастурга асосан рўёбга чиқарилган ушбу лойиҳа учун 504 миллион сўм ажратилди.
Таъкидлаш керакки, 2014 йилда вилоятдаги 19 та ирригация ва мелиорация иншоотида 28 миллиард 300 миллион сўмликдан ортиқ реконструкция ҳамда қурилиш ишлари бажарилди.

Аҳад МУҲАММАДИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn