Экспортбоп маҳсулот ўзлаштирилди
  • 10 Январь 2015

Экспортбоп маҳсулот ўзлаштирилди

Ромитан туманидаги “Имиджтекстиль” масъулияти чекланган жамияти 2015 йилнинг дастлабки ҳафтасини экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан бошлади.
Айтиш керакки, ўтган йили бу ерда эни одатдагидан кенг, яъни 2,20 метрлик гулли газлама ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Халқаро андозаларга мос бу маҳсулотга корхонанинг хорижлик буюртмачилари ҳам қизиқиш билдиришмоқда. Шундан келиб чиқиб, корхона раҳбарияти банкдан олинган 600 миллион сўмлик кредитни хом ашё захираси яратишга йўналтирди. Бу эса маҳсулот тайёрлаш ҳажмини янада кўпайтириш имконини беради. Натижада экспорт миқдори ҳам ошади.
Дарвоқе, якунланган йилда корхона салкам 600 минг АҚШ долларилик экспорт амалиётини бажарди. Жорий йилда бу миқдор бир миллион АҚШ долларидан ошиши кутилмоқда.


Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn