Қуёш электр станцияси ишга туширилди
  • 09 Январь 2015

Қуёш электр станцияси ишга туширилди

Поп туманидаги Янгиобод қишлоғида Жанубий Корея билан ҳамкорликда барпо этилган қуёш электр станциясидан ҳозир синов тариқасида фойдаланилмоқда.

У 130 киловатт   энергия ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, бу ерга Корея Республикасининг  тўрт компанияси томонидан тайёрланган беш турдаги қуёш панеллари ўрнатилган. Иншоот ускуналарини монтаж қилиш ишлари “Электрқишлоққурилиш” очиқ акциядорлик жамиятига қарашли 11-механизациялашган жамланма мутахассислари томонидан амалга оширилди.
Таъкидлаш жоизки, мазкур лойиҳа қуёш технологиялари самарадорлигини ўрганишга йўналтирилган бўлиб, шу асосда уларни мамлакатимиз табиий шароитини ҳисобга олган ҳолда татбиқ этиш бўйича таклифлар тайёрланади.


Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn