Буюртмачининг манзилига етказиб беради
  • 08 Январь 2015

Буюртмачининг манзилига етказиб беради

Хоразмда йўл қуриш ишлари бошқа ҳудудлардагидан анча фарқ қилади. Вилоятда йўллар баланд кўтарилган тупроқ устига бунёд этилади. Бундан ташқари, хом ашёнинг асосий қисми қўшни вилоятлардан келтирилади.

Ўтган йили ташкил қилинган “Хоразм йўл индустрия” корхонаси  воҳа йўлсозларига ана шундай мураккаб вазифани муваффақиятли уддалашларида яқиндан кўмак бермоқда. Буни корхона жамоаси томонидан 2014 йил давомида 110 минг тонна, яъни 13 миллиард 326 миллион сўмликдан ортиқ сифатли асфальтбетон ишлаб чиқарилгани ҳам тасдиқлайди.
Шу билан бирга, “Хоразм йўл индустрия” жамоаси маҳсулотни буюртмачи манзилига ҳам етказиб беради. Ушбу хизматнинг ўзидан ўтган йили 550 миллион сўм миқдорида даромад кўрилди.

Ойбек РАҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn