Рақобатбардошлик мезони
Версия для печати
  • 08 Январь 2015

Рақобатбардошлик мезони

Бойсун туманилик тадбиркор Тойир Тўрақулов саъй-ҳаракати билан ташкил этилган “Хуршид” корхонаси буюртма асосида мактаб, коллеж ва шифохоналар учун турли идора жиҳозлари етказиб бермоқда.

Хусусан, ўтган йили мазкур кичик тадбиркорлик тузилмаси томонидан 541 миллион 300 минг сўмлик маҳсулот тайёрланди.
— Лойиҳа қиймати 90 минг АҚШ долларилик техник ва технологик янгиланишлардан сўнг ишлаб чиқараётган маҳсулотларимизнинг рақобатбардошлиги янада ортди, — дейди корхона раҳбари. — Жорий йилда экспортни ҳам йўлга қўймоқчимиз. Дастгоҳларимизнинг афзаллиги шундаки, эндиликда хом ашёдан чиқит деярли чиқмаяпти. Унинг ёрдамида мебель жиҳозлари учун фойдаланиладиган тахтани исталган ўлчамда қирқиб олиш, силлиқлаш ва турли безаклар тушириш мумкин.

Нормурод ТЕМИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn