Ташқи бозорда ҳам талаб катта
  • 08 Январь 2015

Ташқи бозорда ҳам талаб катта

Жиззах туманида калава ип ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган “Жиззах жун” масъулияти чекланган жамияти фаолият бошлади.

Йилига 5 минг тонна хом ашёни қайта ишлаш қувватига эга ушбу лойиҳа рўёби учун 6,6 миллиард сўмлик сармоя йўналтирилди. Шу билан бирга, 100 га яқин кишининг бандлиги таъминланди. Бу ерда тайёрланаётган маҳсулотга нафақат ички, балки ташқи бозорда ҳам талаб катта.
Таъкидлаш керакки, корхона тўла қувватга эришгач, яна  20 та иш ўрни яратилади.

Тожиддин ҚАМАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Қут-барака манбаи Рақобатбардошлик мезони »