Корхона қуввати ортди
  • 06 Январь 2015

Корхона қуввати ортди

Самарқанд туманидаги “Сам Рофат текстиль” масъулияти чекланган жамияти — барқарор фаолият кўрсатаётган корхоналардан бири.

Бахмал матолари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган мазкур хўжалик субъектига яқинда банкнинг 2 миллиард сўмлик кредити эвазига Япония ва Бельгия давлатларидан замонавий ускуналар келтириб ўрнатилди. Натижада корхона қуввати ортиб, бу ерда тайёрланаётган маҳсулотлар сифати тубдан яхшиланди. Шу билан бирга, турли сочиқлар ишлаб чиқариш ҳам ўзлаштирилди.
— Модернизациялаш тадбирларидан сўнг дастлабки 50 минг АҚШ долларилик экспорт амалиётини бажаришга улгурдик, — дейди корхона раҳбари Содиқ Ҳамдамов. — Бундан ташқари, ўттиз киши иш билан таъминланди.


Мамадиёр ЗИЁДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn