Замонавий транспорт имкониятлари
  • 06 Январь 2015

Замонавий транспорт имкониятлари

Замонавий шаҳарсозлик талабларига кўра, йўловчиларга транспорт хизмати кўрсатувчи автобусларнинг бекатларга келиб-кетиш оралиқ вақти ўртача 10 дақиқани ташкил этиши керак. Урганч шаҳрида ҳам аллақачон ана шундай натижага эришилган.

Гап шундаки, кейинги икки йилда ҳудуд аҳолиси ва меҳмонларига транспорт хизмати кўрсатадиган автопарк бутунлай янгиланди. Бунинг учун Самарқанд автомобиль заводида ишлаб чиқарилган 116 та “Isuzu” русумли автобус келтирилиб, 14 та йўналишда қатновлар йўлга қўйилган эди. Ўтган йилда эса транспорт қатновини янада яхшилаш мақсадида 20 та ана шундай автобус харид қилиниб, қўшимча 3 та янги йўналиш ташкил этилди. Жорий йилда бундай транспорт воситалари сонини яна 25 тага кўпайтириш кўзда тутилган.
 Эътиборлиси, лизинг асосида сотиб олинаётган автобуслар хавфсизлиги ҳамда қулайлиги билан йўловчиларга манзур бўлаяпти.


Ойбек РАҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn