Хориж компаниялари қизиқиш билдирмоқда
  • 30 Декабрь 2014

Хориж компаниялари қизиқиш билдирмоқда

Наманган шаҳридаги “Davron textil sanoati” масъулияти чекланган жамиятининг “Camri” савдо белгиси остидаги 50 турдан ортиқ костюм-шим, пальто ва курткалари бугун харидорларга яхши таниш.

Тайёрланаётган кийим-кечаклар сифати ва дизайнини яхшилаш йўлида изчил изланишлар олиб бораётган ушбу корхона маҳсулотларига эндиликда хорижнинг улгуржи савдо компаниялари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Ўтган йили бу ерда амалга оширилган модернизациялаш тадбирларидан сўнг ишлар янада юришиб кетди, қувватлар икки баробар ортди. Энг илғор технология, хусусан, юқори унумли пресслаш ва тикувчилик дастгоҳлари кийим-кечаклар сифатининг жаҳон андозалари даражасида бўлишини таъминламоқда. Жорий йилдан эса маҳсулотларни ташқи бозорга чиқариш юзасидан амалий ишга киришилди. Жумладан, қозоғистонлик ҳамкорларга 205 минг АҚШ долларилик кийим-кечак етказиб бериш юзасидан шартнома имзоланди.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn