Таннарх арзонлашди
  • 30 Декабрь 2014

Таннарх арзонлашди

Сурхондарё вилоятида жорий йилнинг ўтган даврида қурилиш, пойабзал ҳамда озиқ-овқат саноатида 200 га яқин лойиҳалар рўёбга чиқарилди.

Денов туманида ташкил этилган “Ҳидоятулло Али” масъулияти чекланган жамияти ана шулардан биридир. Яқинда бу ерда кунига 13 минг донагача деворбоп материаллар тайёрлаш қувватига эга компьютерлаштирилган  янги линия ишга туширилди.
— Мазкур бизнес режа банкнинг 600 миллион сўмлик сармояси эвазига амалга оширилди, — дейди тадбиркор Рустам Алиев. — Асосий юмуш энергия тежайдиган технологиялар ёрдамида бажарилаётганлиги  боис пишиқ ғишт таннархини арзонлаштиришга эришдик. Шу билан бирга, қурилиш ташкилотларига маҳсулотларимизни ўзимиз етказиб бераяпмиз.

Нормурод ТЕМИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn