Имтиёз ва салмоқли улуш
  • 30 Декабрь 2014

Имтиёз ва салмоқли улуш

Марғилон шаҳридаги “Алоҳида гўшт маҳсулотлари” масъулияти чекланган жамияти шу йилнинг ўтган тўққиз ойида 2,8 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқаришга эришди.

— Президентимизнинг махсус қарори билан озиқ-овқат товарлари тайёрлашга ихтисослаштирилган корхоналарга солиқ соҳасида берилган имтиёзлар фаолиятимизни кенгайтиришда муҳим дастуриламал бўлаяпти, — дейди жамият раҳбари Муҳаммаджон Раҳимов. — Биргина шу енгиллик туфайли жорий йилнинг ўтган даврида 70 миллион сўм маблағ ўз ихтиёримизда қолди. Шу ҳисобдан ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтирдик ҳамда 30 та қўшимча иш ўрни яратдик.
Таъкидлаш лозимки, солиқ тўловидаги имтиёз боис шу йилнинг тўққиз ойи мобайнида вилоятдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариладиган 30 та корхонада 510 миллион сўмлик маблағ тежаб қолинди.

Набижон СОБИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn