Бизнес лойиҳа рўёби
  • 27 Декабрь 2014

Бизнес лойиҳа рўёби

Дастурхонимиз файзи нон билан. Шуни яхши англаган “Беҳрузбек Нигинабону” масъулияти чекланган жамияти тадбиркорлари нон ва нон маҳсулотлари сифатини оширишга қаратилган бизнес лойиҳани рўёбга чиқардилар.

Мазкур юмуш ҳудудий дастур доирасида амалга оширилди. Бунинг учун тадбиркорларга банк томонидан 30 миллион сўмлик кредит ажратилиши айни муддао бўлди. Унинг ёнига ўз сармояларини қўшиб, электр энергиясини тежайдиган печь харид қилишди. Натижада Жондор туманидаги мазкур замонавий новвойхонанинг хуштаъм нонларига харидорлар кўпайди.
Умуман, туманда жорий йилда ҳудудий дастур асосида умумий қиймати 16,4 миллиард сўм ҳамда 400 минг еврога тенг бўлган 130 та бизнес лойиҳа амалга оширилди.

Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn