Сифат янада яхшиланди
  • 25 Декабрь 2014

Сифат янада яхшиланди

Маълумки, заминимизда етиштирилган пахтадан олинган тола ўзининг пишиқлиги ва саноатбоплиги билан алоҳида ажралиб туради. Шу боис дунё бозорида унга талаб
тобора ортиб бормоқда.

Юртимизда бир неча йиллардан буён ўтказиб келинаётган Халқаро Ўзбекистон пахта ва тўқимачилик ярмаркаси натижалари бунга яққол мисол бўла олади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 3 апрелдаги “2007 — 2011 йилларда пахта тозалаш саноати корхоналарини модернизация ва реконструкция қилиш дастури тўғрисида”ги қарорига асосан, Сурхондарё вилояти-
даги “Ангор пахта” акциядорлик жамиятида модернизациялаш тадбирлари амалга оширилиб, электр энергияси, ёнилғи тежамкорлигига эришилди. Рентабеллик даражаси ошди. Аниқроғи, бу ерда  йилига 35 минг тоннагача пахтани қайта ишлаш имконияти яратилди.
— Корхонамиздаги янгиланишлардан сўнг тола ажратиб олиш кўрсаткичи ҳам  38 фоизгача яхшиланди,— дейди жамият бошқаруви раиси Эшбой Алламуродов. — Бу эса экспорт салоҳиятини юксалтиришда айни муддао бўлмоқда.
Дарҳақиқат, бугунги кунда корхона цехларида иш қизғин. Айни пайтгача жорий йилги пахта ҳосилининг 4 минг тоннаси қайта ишланиб, ундан 1500 тоннадан зиёд пишиқ тола ва 220 тонна чигит ажратиб олинди.
Бундан ташқари, корхона ихтиёридаги 10 гектар ерда тутзор ҳамда замонавий пиллахона мавжуд. 5 гектарлик боғ ҳам қўшимча даромад келтирмоқда. Буларнинг барчаси ишчи-мутахассисларни янада шижоат билан меҳнат қилишга ундаётир.


Нормурод ТЕМИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn