Корхонага ҳам, буюртмачига ҳам фойда
  • 25 Декабрь 2014

Корхонага ҳам, буюртмачига ҳам фойда

Урганч туманидаги “Afri” хусусий корхонасида янги турдаги маҳсулот тайёрлаш йўлга қўйилгач, мазкур жамоа билан ҳамкорлик қилаётган 15 та тадбиркорлик субъекти йилига қарийб 360 минг АҚШ долларилик валюта тежаш имконига эга бўлди.

Шу пайтгача мазкур корхоналарга пластик идишлар учун қопқоқлар четдан келтириларди. Эндиликда ушбу маҳсулотни “Afri”да ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. Бу корхонага 500 миллион сўм эвазига ўрнатилган хорижнинг замонавий технологик линияси шарофатидир.
Дарвоқе, аввалроқ бу ерда ичимлик суви қадоқланадиган пластмасса идиш капсулалари тайёрлаш ҳам йўлга қўйилганди.


Ойбек РАҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Сифат янада яхшиланди Истиқболли лойиҳа »