Истиқболли лойиҳа
  • 25 Декабрь 2014

Истиқболли лойиҳа

Бухоро шаҳридаги “Дилкушо қурилиш” масъулияти чекланган жамиятида эмаль бўёқлар тайёрлаш йўлга қўйилди. Натижада корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тури 25 тага етди.

— Янги лойиҳани амалга ошириш учун 110 миллион сўм сарфладик, — дейди корхона раҳбари Амин Муҳаммедов. — Бизда тайёрланаётган лок-бўёқларни қурилиш ташкилотлари бажонидил харид қилаяпти. Масалан, биргина “47-ПМК” масъулияти чекланган жамиятига  яқинда 50 миллион сўмликдан зиёд маҳсулот етказиб бердик.
Айтиш ўринлики, “Дилкушо қурилиш” сингари кичик корхоналар саъй-ҳаракати билан кичик бизнеснинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши ошиб бормоқда. Жорий йилнинг ўтган тўққиз ойида бу миқдор 65,7 фоизни ташкил этди.


Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn