Янги юк самолёти
  • 24 Декабрь 2014

Янги юк самолёти

“Тошкент” халқаро аэропортида иккинчи “Boeing-767-300BCF” юк ташувчи лайнерининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Бу истиқлол йилларида мамлакатимиз миллий ҳаво йўллари тизими тубдан модернизация қилиниб, самолётлар парки янгиланаётганининг яна бир тасдиғидир.
Мазкур транспорт воситаси иккита йўловчи самолётини қайта жиҳозлаб, юк ташишга мослаштириш лойиҳаси доирасида янги модификацияга эга бўлди. Бинобарин, маънан эскирган йўловчи ташиш ҳаво кемаларини юк ташувчига айлантириш улардан самарали фойдаланишнинг муҳим омили эканлиги дунё тажрибасидан маълум.
Сингапурдаги “Саско” компанияси авиатаъмирлаш базасида янгича кўриниш ва имкониятга эга бўлган “Boeing-767-300BCF” “Навоий” халқаро аэропорти негизидаги Интермодал логистика марказини янада ривожлантириш, унинг ишлаб чиқариш қудратини юксалтириш, умуман, миллий авиакомпания тизимида юк ташиш ҳажмини оширишга хизмат қилиши, шубҳасиз.
Айни пайтда Зарафшон марказидан Франкфурт, Инчеон, Вена, Милан, Брюссель, Сарагоса, Дубай, Деҳли, Тяньзинь, Ханой каби шаҳарларга парвозлар йўлга қўйилган.

М. ҚОСИМОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn